Барчамизга маълумки, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳудудида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши мунтазам равишда сақланиб келинмоқда. Шунга қарамасдан айрим талабалар орасидан енгил шаклдаги “COVID-19” коронавирус инфекцияси аниқланди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими тавсиясига кўра ва коронавирус инфекциясини талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбариятини хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари 2021 йил 12 апрель санасидан 14 кунлик онлайн ўқув тартибига ўтказилади.
Ректор Шерзодхон ҚУДРAТХЎЖA