Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари куни белгиланди.
Имтиҳон кунлари ва манзили:
▶️Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб – 5 август куни соат 8:00 ҳамда 17:00да Тошкент шаҳри, Ботаника боғи ва Пахтакор стадиони;
▶️Абу Али ибн Сино ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб – 6- август куни соат 8:00 да Тошкент шаҳри, Ботаника боғи ва Пахтакор стадионида бўлиб ўтади.
Имтиҳон вақти ҳақида талабгорларга 3 август кунидан бошлаб смс-хабарнома юборилмоқда.
❗️Эслатиб ўтамиз, имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин келиш талаб этилади.
Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни “Шахсий кабинет” орқали олишни унутманг.
Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари лозим.