Фарзандингиз дарсда мобил телефондан фойдаланиб ўтириши тўғрими?
Фарзандингиз мобил телефонини текшириб турасизми?
А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилинди.
Сўровномада 95 400 нафардан ортиқ фойдаланувчилар саволлар билан яқиндан танишган.
Натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, биринчи савол бўйича “Қўнғироқлар, хабарлар, ижтимоий тармоқ, ўйин ва бошқалар ўқувчиларнинг фикр-хаёлини дарсдан чалғитади” деган жавоб 52% овоз билан энг юқори кўрсаткични қайд этган.
Шунингдек, мазкур сўровномада иштирок этган ота-оналарнинг 24 фоизи фарзандининг қўл телефонини умуман назорат қилмаслиги маълум бўлди.
Батафсил таҳлил билан юқоридаги инфографикада танишишингиз мумкин.