Мактаб-интернат ўқувчиларига махсус жиҳозлар тақдим этилди

Ўзбекистон Республикасининг Нью Йоркдаги бош консуллиги ҳамда "Марғилон" халқаро хайрия жамғармаси ҳомийлигида Республикамиздаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар мактаб-интернатлари ўқувчиларига махсус жиҳозлар тақдим этилди. 

Мазкур анжомлар 10 турдаги махсус жиҳозлар, ноутбуклар, катталаштириб кўрсатувчи лупа ва махсус ҳассалар ҳамда 6 турдаги спорт инвентарларидан иборат. 

Жорий йилнинг 23 май куни Халқ таълими вазирлиги ва Республика Кўзи ожизлар жамияти вакиллари ҳамда "Марғилон" халқаро хайрия жамғармаси раҳбари Владимир Катанов иштирокида ушбу жиҳозлар 2022/2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган Гулистон шаҳридаги ҳамда апрель ойида иш бошлаган Ангор туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернатларига тантанали тарзда топширилди.