Халқ таълими вазири конимехлик педагоглар билан учрашди

“Давлатимиз раҳбари “Нажот мактабда, нажот -таълимда, нажот-илмда” деб такъидлаган эди. Ҳақиқаттан ҳам мамлакатимиз тараққиёти, эртанги келажаги педагоглар қўлида”, дея таъкидлади Халқ таълими вазири конимехлик педагоглар билан учрашувда. 

Аввал хабар берганимиздек, халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни мактабларгача етказиш ва мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Навоий вилоятида бўлиб турибди.

Навбатдаги манзил 1050 нафар ўқувчи таълим олаётган Конимех туманидаги 16-сонли мактаб бўлди. Мактабда 7- ва 8-синф ўқувчиларининг дарс жараёнларида иштирок этилди, мактабда эгаллаётган билимлари, келажакда танлаган касблари бўйича савол-жавоблар қилинди. 8-синфда таҳсил оладиган 2 нафар иқтидорли ўқувчига республика ва вилоят миқёсида ўтказилган танловда фахрли ўринларни эгалаганликлари учун ноутбук тақдим қилинди. 

Мактаб педагоглари билан мулоқотда мамлакатимизнинг эртанги тараққиёти ўқитувчилар қўлида эканлиги, бунинг учун ўқитувчилар масъулиятни англаган ҳолда фарзандларимизга чуқур билим беришлари, келажакда фаровон ҳаётга эришишлари, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун касб-ҳунарга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда педагоглар халқ таълими соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ўз таклифларини баён этди.

Учрашув якунида мактаб жамоасига электрон доска тақдим қилинди.