Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Андижон мактабларида

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Наманган вилоятидан сўнг ўрганиш жараёнини Андижон вилоятида давом эттирди. Бугун вилоятнинг Балиқчи туманидаги 36-, 45-мактаб, 32-мактаб филиали ҳамда 9-алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд болалар учун мўлжалланган мактаб-интернатда яратилган шароитлар билан танишди.

 

36-мактабда 7-синф ўқувчиларининг дарс жараёнларида иштирок этиб, ўқувчилар билан турли фанлардан савол-жавоб орқали билимлари синовдан ўтказилди. Қизиқиш ва қобилиятларига кўра касб-ҳунарга йўналтириш борасида тавсиялар берилди. Мазкур мактаб 640 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, бугун унда қарийб 2 баравар кўп ўқувчи (1206 нафар) таълим олмоқда.