Ёшлар пресс клубида ёшлар билан “Slush” Стартап конференсияси асосчиси ва “Angry birds” мобил ўйини муаллифи Петер Ветербака, “We Task” стартапи асосчиси Туомас Тииликайнен ҳамда “Asia Exchange” директори ва ҳаммуассиси Харри Суоминен иштирокида мотивацион учрашув ташкил этилди.
Таълим инспекцияси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Финляндия Республикасининг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувдан мақсад ёшларни ўз кучига бўлган ишончини ошириш, келажакда ўзлари қизиққан соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишларига кўмаклашишдир.