Халқаро олимпиадада физика фанидан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган ўқувчилар саралаб олинади

Физика фанидан халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг III босқичи ўтказилади.

Саралаш олимпиадаси A.Aвлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида 2022 йилнинг 17 апрель куни бўлиб ўтади.

Саралаш олимпиадасида юқори натижа қайд етган 8 нафар ўқувчи жорий йилнинг 23-31 май кунлари Ҳиндистон давлати ташкилотчилигида масофавий (онлайн) шаклда ўтказиладиган 22-Осиё физика олимпиадаси (APhО)да иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади.