2021 йил 25 март куни Россия давлатида ўтказилган “ДЕТАЛЬКА-2020” рақамли технологиялар, таълим роботлари ва неротехнологиялар олтинчи халқаро танловида 10 нафар ўзбекистонлик ўқувчи ғолиб бўлди.
Онлайн тарзда ўтказилган халқаро танловда 25 та давлатдан жами 437 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этган бўлиб, халқаро танлов 3 та ёш тоифасида ва 2 та йўналишда ўтказилган.
Халқаро танловда Ўзбекистон шарафини 10 нафар “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзоларидан иборат жамоаси иштирок этди.
Халқаро танловнинг
“Энг яхши муҳандислик ечими” номинацияси бўйича Тошкент шаҳар, Олмазор тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзолари (тўгарак раҳбари Анатолий Душаков) Ситора Исломова (жамоа сардори), Амирбек Рўзимахаммадов, Владимир Будников, Лазизбек Бозоров, Журъат Мухаммаджонов биринчи ўринни эгаллади.
“Энг яхши технологик лойиҳа” номинацияси бўйича биринчи ўринни Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзолари (тўгарак раҳбари Дилбар Бўронбоева) Сардор Абдутохиров (жамоа сардори), Беҳрузбек Исматуллаев, Камронбек Умарқулов, Жасур Худайбердиев, Руслан Юсупов қўлга киритди.
Бу каби ютуқлар Ўзбекистонлик ёшлар учун мотивация бериш билан бир қаторда, келажакда уларнинг инженерлик қобилиятларини ривожлантиришга пойдевор бўлади