Аттестация тести бошланди.

Педагог кадрлар аттестацияси малака (тест) синовлари бошланди.

Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳридаги информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари 2022 йилги педагог кадрлар аттестацияси малака тест синовларини бошлаб беришди.

Синовлар Таълим инспекциясининг кузатув камералари билан жиҳозланган биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) онлайн кўринишда ўтказилмоқда.

? Малака (тест) синовлари инспекциясининг Youtube канали (https://bit.ly/3GJPqpo) ёки imtihon.tdi.uz саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфир(реал вақт режимида)да кузатиб боришингиз мумкин.