ЎҚИТУВЧИ ИШ ЖОЙИНИ БОШҚА МАКТАБГА ЎТКАЗГАНДА ОЛАДИГАН УСТАМАСИ САҚЛАНИБ ҚОЛАДИМИ?

Ўқитувчи бошқа мактабга ўтганида, олдинги иш жойида бериладиган устама сақланиб қолмайди.

Чунки устама ҳар бир мактабнинг директорлар жамғармаси томонидан тайинланади. Ушбу жамғармадан тайинланган устама фақат шу мактабда ишлайдиган ходимларга тайинланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида” низомда ўқитувчи бошқа мактабга ўтганда унга бир мактабдан тайинланган устама сақланиб қолиши ҳақида қоида белгиланмаган.

Шунинг учун аввалги иш жойида тайинланган устама сақланмайди.