2021 йил 1 апрелдан чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди.
Рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва жорий йилнинг 30 апрел кунига қадар давом этади.
Эслатма: охирги 3-5 йилда малака ошириш курсидан (144 соатлик) ўтмаган ўқитувчиларга тест синовидан муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам ойлик маошига устама ҳақ белгиланмайди.
Тест учун давлат тўлови 49 000 сўм (Биринчи марта топширадиганлар учун бепул)