Дунёнинг энг машҳур иншолар танловида иштирок этинг!

Goi Peace Foundation: 25 ёшгача бўлганлар учун иншолар танлови; ютуқ – пул мукофоти ва сертификат!

Иншоларни топшириш муҳлати: 2021 йил 15 июнь

Aсосий маълумот
Япониянинг Гои тинчлик фонди (Goi Peace Foundation) 25 ёшгача бўлганлар учун навбатдаги иншолар танловини эълон қилди. Ушбу танлов фонд томонидан ҳар йили ўтказилади ва дунё ёшлари орасида маданий жиҳатдан ҳамжиҳатлик ҳамда барқарор ривожланиш каби ижобий ғояларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Танлов қатнашчилари 2 категорияга бўлинади:
1.  Болалар категорияси. Ушбу категория бўйича 14 ёшгача (2021 йил 15 июнь ҳолатига кўра) бўлган болалар ўз иншоларини топшириши мумкин.
2.  Ёшлар категорияси. Ушбу категория бўйича 15-25 ёшли (2021 йил 15 июнь ҳолатига кўра) ёшлар ўз иншоларини топшириши мумкин.

Грант кимлар учун?

25 ёшгача бўлган барча учун. Расмий ҳавола.


Иншо мавзуси: 2021-йилги танловда иншо “What is life” мавзусида ёзилиши керак. Унда муаллиф қуйидаги саволларга жавоб бериши керак: What does life mean to you? Have you had an experience that made you think about the meaning of life? What kinds of things can you do to cherish and invigorate your own life and all life on earth?
Манфаатли жиҳатлар
Болалар ва ёшлар категорияси бўйича ғолиблар қуйидагича мукофотланади:
1.  1-ўрин (1 нафардан) - диплом, эсдалик совғалари ва 100 минг йен (тахминан 900 AҚШ доллари) миқдоридаги пул мукофоти билан;
2.  2-ўрин (3 нафардан) диплом, эсдалик совғалари ва ва 50 минг йен (тахминан 450 AҚШ доллари) миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.
3.  3-ўрин (5 нафар) - диплом ва эсдалик совғалари.
4.  Ўзига хос иншолар эгалари (25 нафар) - диплом ва эсдалик совғалари.
5.  1-3-ўринни олганлар ғолибларнинг онлайн маросимига таклиф этилади.
6.  Best School Award, School Incentive Award каби қўшимча мукофотлар ҳам берилиши мумкин.


Талаблар
Номзод 2021 йилнинг 15 июнига қадар кўрсатилган категориялар бўйича белгиланган ёшдан ошмаган бўлиши керак.
Ишно қуйидаги  талабларга мос бўлиши керак:
•  Иншо инглиз, франсуз ёки япон тилида бўлиши керак.
•  Иншо япон тилида бўлса, энг кўпи 1600 та белгидан; қолган тилларда бўлса, 700 та сўздан ошиб кетмаслиги керак. Сўзлар сонига иншо номи ва исмдаги ёзувлар қўшилмайди.
•  Иншо компютерда ёзилиши керак ва 1-саҳифа устида исм-фанилия ҳамда иншо номи келтирилиши лозим. Шунингдек, иншолар фақат онлайн тарзда қабул қилинади.
•  Иншоларни ёзиш формати (шрифт, фонт ва ҳк) учун алоҳида талаб белгиланмаган, лекин иншолар Word (DOC/DOCX) ёки PDF шаклида топширилиши лозим.
•  Иншо кўчирилмаган ва чоп этилмаган бўлиши керак. Плагиат текшируви ўтказилади ва плагиат аниқланган иншолар чиқариб ташланади.
•  Иншо бир киши томонидан ёзилган бўлиши лозим. Икки ва ундан ортиқ муаллиф томонидан биргаликда ёзилган иншолар қабул қилинмайди.
•  Иншолар муаллиф томонидан шахсан топширилиши ёки ўқитувчи ўз гуруҳи ўқувчиларининг иншоларини йиғиб олиб, уларни бирга топшириши мумкин. Ўқитувчи иншоларни йиғиб олиб топширганда рўйхатдан ўтишда "account for school/organization entrant" сифатида ҳисоб (аккаунт) яратиши керак.
•  Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган иншолар танловга қабул қилинмайди.
•  Ташкилотчилар иншоларни қабул қилганлиги ҳақида муаллифларни огоҳлантира олмайди. Муаллифлар натижани фақат эълон қилингандан кейин билишлари мумкин.


Иншоларни топшириш жараёни
Иншолар фақат электрон тарзда қабул қилинади. Иншоларни қабул қилиш 2021 йилнинг 1 апрелидан 15 июнь, соат 23:59 (Япония вақти билан) гача топшириш мумкин. Иншо топшириш учун дастлаб БУ ЕРДA ҳисоб (аккаунт) яратинг, сўнг иншони DOC/DOCX ёки PDF форматда топширинг.
Эслатма: 2021 йил 1 апрелгача аккаунт оча олмайсиз, аккаунтни очиш ва иншо топшириш саҳифаси 1 апрелда фаоллаштирилади.
Ғолиблар 2021 йил 31 октябрда эълон қилинади. Сертификат ва совғалар 2021 йил 31 декабргача почта орқали ғолибларга юборилади.
Иштирок этишдан олдин Goi Peace Foundation расмий сайти ва савол-жавоблар бўлимига ўқиб чиқинг. Барча маълумотларни ўқиб чиққач ҳам саволингиз бўлса, БУ ЕРДA ташкилотчиларга саволлар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: Grantlar.uz