Педагоглар аттестацияси

❓ 2021 йилда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони ва "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирландим. Ўзим 1-тоифали ўқитувчиман. Ушбу мукофотлар билан тоифамни 1 поғонага ошира оламанми?

? Юқоридаги эсдалик ва кўкрак нишонлари давлат мукофотлари ҳисобланмайди. 

⛔️ Шу сабабли, ушбу мукофотларни олган педагоглар 572-сонли қарор билан белгиланган имтиёзлардан фойдалана олмайдилар. 

✅ Қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

? "Устоз" миллий мукофоти ғолиблари;

? Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

? республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.

❇️ Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли қарори