Қишки таътил хусусий мактабларга ҳам тааллуқлими?

Жавоб: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Шунингдек, қишки таътил кунларида хусусий мактаб ўқувчиларига озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслиги инобатга олиниб, уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилди.