Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги “Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 352-сонли қарори тасдиқланган. Ушбу қарорга мувофиқ умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
✅режали текшириш;
✅режадан ташқари текшириш;
✅назорат тартибида текшириш
?РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШ:
Умумтаълим муассасаларида режали текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар билан тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўшма тасдиқланадиган текширишларнинг йиллик режа-жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Текширишга ваколатли органлар умумтаълим муассасаларини анча вақт олдин хабардор қилиши лозим.
?РЕЖАДАН ТАШҚАРИ ТЕКШИРИШни ўтказиш учун текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи, текшириш дастури ёки саволномасидан нусха бўлиши лозим.
?НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ТЕКШИРИШ:
Назорат тартибида текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар томонидан фақат уларнинг ўзлари илгари ўтказган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда ёки тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мурожаатига асосан ундан олдинроқ муддатларда, текширишга ваколатли органнинг буйруғи асосида тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларини камида 5 кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда 10 кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Шуни билиб олиш муҳимки, умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текширишлар даврийлиги умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича туман (шаҳар) миқёсида тузилган рейтингда (кейинги ўринларда рейтинг деб аталади) эгаллаб турган ўрнига мутаносиб равишда белгиланади.
Текширишга ваколатли органлар томонидан умумтаълим муассасалари фаолиятини режали ва режадан ташқари текширишлар муддати 10 кундан ошмаслиги керак.
Текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари текшириш бошланишидан олдин умумтаълим муассасаси раҳбарини (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларнинг (текширишлар режа-жадвалидан кўчирма, текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури ёки саволномаси) нусхаларини топширади.
? Ҳамкасбларингиз билан улашинг, фойдаси тегса хурсанд бўламиз.