Савол:
Ассалому алайкум! Мен 2020 йилда Жиззах Давлат педагогика институтини тамомлаб, шу йилдан бошлаб Фориш туманидаги мактабларнинг бирида бошланғич синфларда дарс бериб келяпман. 2022 йил январ-июн ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз хоҳишимга кўра навбатдан ташқари иштирок этмоқчи эдим. Лекин илмий бўлим мудирининг гапларига қараганда, "иш тажрибам оммалаштирилмаганлиги" сабабли иштирок эта олмас эканман! Шу тўғрими?
Жавоб:
Низомга 5-илова билан тасдиқланган баҳолаш мезонларининг 2-бобида "Умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида баҳоланиши белгилаб қўйилган!
а) очиқ дарс ўтганлиги;
б) ўқувчиларнинг ўқув фанидан рейтинг кўрсаткичлари;
в) таълим бериш воситалари, шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларидан дарс жараёнида фойдаланганлиги;
г) педагог кадрларнинг ўқув-семинарлари ёки методик бирлашмаларда методик ишланмалар билан иштирок этганлиги;
д) педагог кадрларнинг профессионал танловларда иштирок этганлиги.
☝️Юқоридагилардан кўриниб турибдики, малака тоифасини олиш учун ўқитувчининг иш тажрибаси оммалаштирилган бўлиши шарт эмас!
? Янги тартибга кўра, кўрсаткичлардан бир-нечтасидан баҳоланмаса ҳам, ёки “нол” балл билан баҳоланса ҳам ўқитувчилар малака синовлари натижаларига кўра исталган тоифага эга бўлишлари мумкин! (0+80=80 балл олий тоифа, 2+78=80 балл олий тоифа, 4+76=80 олий тоифа ва ҳоказо)