Малака тоифасини олиш учун малака ошириш талаб қилинмайди

❓Малака оширмаган педагоглар ҳам малака (тоифа) аттестациясида қатнаша оладими? 

✅ Низомнинг 4-банди еттинчи хатбоши: Нодавлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари ўз хоҳишига кўра мазкур низом талабларига мувофиқ навбатдан ташқари аттестациядан ўтиши мумкин.

Низомнинг 23-банди Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу НИЗОМга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради. 

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

? педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

? қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

?педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

❗️Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.