ХТВ электрон Kundalik тизимига ота-оналарни обунасини узайтиришга мажбурлаш бўйича ўқитувчиларга ҳеч қандай кўрсатма бермаган, обуна ихтиёрий ва шундай бўлиб қолади

Ижтимоий тармоқларда Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан ота-оналарни электрон кундалик обунасини узайтиришга мажбурлашини талаб қилинаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. 

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги Kundalik тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрийлигича қолаётганини эслатиб ўтади. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчиларга ота-оналардан обунани узайтиришни талаб қилиш бўйича оғзаки ёки ёзма буйруқ берилмаган. 

Электрон журнал ва кундаликлардан фойдаланадиган мактаб ўқитувчилари - “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ (637-сонли ЎзРҚ, 23.09.2020 йилда қабул қилинган) ота-оналарга фарзандларининг тарбияси ҳамда умумий ўрта таълим олишлари учун масъулиятлари доирасида обунани узайтиришни эслатиш ҳуқуқига эгадирлар.  

Шунингдек, 2021 ўқув йилида Kundalik тизимига обуна нархи ойига эмас йилига 8600 сўмни, ташкил этишини, эслатиб ўтамиз. Мазкур суммага платформанинг барча функцияларига кириш, шунингдек логин ва парол ҳам киради. Бошқа ҳеч қандай алоҳида тўлов амалга оширилмайди. Икки ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар учун эса 10% чегирма кўзда тутилган