
“Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти: ўқувчи ва ўқитувчилардан мажбурий аъзолик бадали йиғилишига йўл қўйилмайди
Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб боради.
Спорт жамиятининг асосий фаолияти Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ўқувчи ёшлар ва педагог ходимларни мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, мактабдан ва синфдан ташқари оммавий спорт ҳамда соғломлаштириш ишларига ташкилий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш, болалар ва ўқувчи ёшлар, халқ таълими тизими ходимларини жисмоний тарбия, спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва спорт турлари бўйича мусобақалар, жисмоний оммавий тадбирлар ёрдамида ҳаракат фаоллигини оширишни ташкил этишдан иборат.
Жамиятнинг, Халқ таълими тизимида “Умид ниҳоллари”, “Қувноқ стартлар”, “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда”, “Болажон” ва “Ёшлик спорт жамоалари”, “Ёзги таътил” спорт мусобақалари ҳамда Мустақиллик, Конституция кунлари муносабати билан ўтказиладиган анъанавий оммавий спорт тадбирлари ўтказиш асосий вазифаларидан биридир.
Спорт жамияти томонидан олиб борилаётган ишлар давлат миқёсида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шу билан бирга мазкур жамият фаолиятини янада ривожлантириш шунингдeк, xалқ таълими тизимидаги ўқувчи ёшлар ўртаcида жиcмoний тарбия ва cпoртни янада oммалаштириш, ривoжлантириш ҳамда юкcак маҳoратли cпoртчилар заxираcини тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан соҳага оид қабул қилинган қарорларда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига ҳам алоҳида вазифалар юклатилган. Ушбу қарорлар билан cпoрт жамияти фаолияти учун кенг имкониятлар яратиш билан бир қаторда қўшимча аcocий вазифалар юклатилди.
Спорт жамияти томонидан 2020-2021 ўқув йилида ўқувчилар ўртасида “Умид ниҳоллари” “Болажон ва Ёшлик спорт жамоалари”, “Қувноқ стартлар”, “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” спорт мусобақалари, “Шахмат чемпионати”, “Ёзги таътил” каби III босқичли (мактаб, туман (шаҳар), вилоят босқичлари) спорт тадбирлари ўтказилган. Мазкур спорт мусобақалари жами 13 млн дан ортиқ (шундан 4.6 млн қизлар) ўқувчилар иштирок этган (бунда бир ўқувчи икки ёки ундан кўп спорт турида иштирок этганлиги ҳисобида).
Шу билан бирга, спорт жамият маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятида 1 та, Сирдарё вилоятида 1 та, Тошкент шаҳарда 1 та, Навоий вилоятида 1 та жами 4 та умумтаълим мактабларида сунъий қопламали стадионлар қурилиб фойдаланишга топширилган.
2022 йилда Қорақалпоғистон Республикасидаги ва Тошкент вилоятида 1 тадан умумтаълим мактабига сунъий қопламали футбол стадиони қурилиши режалаштирилган.
Ушбу спорт тадбирлари ҳамда таъминланган спорт жиҳозлари спорт жамиятининг аъзолик бадаллари маблағлари ҳисобига амалга ошириб келинмоқда.
Спорт жамиятига аъзоликка қабул қилиш ва аъзолик бадалларини шакллантиришда шаффофлик, тўлиқ ихтиёрийлик, молия интизомига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши учун, спорт жамиятининг марказий кенгаши томонидан қатор ҳужжатлар ҳамда кўрсатмалар бериб борилади.
Спорт жамиятининг минтақавий бўлимлари, туман (шаҳар)лардаги бўлинмалари ҳамда бошланғич ташкилотлари спорт жамияти аъзоларидан йиғилган аъзолик бадалларини қуйида кўрсатилган спорт тадбирлари ҳамда спорт жамияти уставга мувофиқ белгиланган тартибда сарфланади:
· “Ёшлик” спорт жамияти халқ таълими тизимидаги ўқувчи ёшлар иштирокида турли хил спорт мусобақалари;
· Оммавий-жисмоний тадбирлар, спартакиадалар, фестиваллар ташкил қилиш;
· Спорт йўналишида методик қўлланмалар, кўргазмали қуроллар ишлаб чиқиш;
· Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўқувчилар орасида истеъдодли спортчиларни аниқлаш ва захира тайёрлаш;
· Жисмоний тарбия ходимларининг малакасини ошириш.
2021 йил 15 декабрь куни Kun.uz тармоқлари орқали “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Қорақалпоғистон минтақавий бўлимига ўқувчилар ҳамда ўқитувчилардан мажбурий равишда аъзолик бадали йиғилаётгани ва бу борада Нукус шаҳар халқ таълими бўлими томонидан қабул қилинган буйруқ юзасидан маълумот берилган. Ушбу маълумотлар Марказий кенгаш раҳбариятини бефарқ қолдирмади. Мазкур ҳолатни олдини олиш, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан Қорақалпоғистон минтақавий бўлими ҳамда барча минтақавий бўлимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳурматли жамият аъзолари ва ўқитувчилар!
Сизларда ўқувчи ҳамда ўқитувчилардан мажбурий равишда аъзолик бадали йиғилаётгани ҳолатлари мавжуд бўлса Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгашининг (71) 241-55-31, (90) 015-55-06 Ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.