✅ Мактаблар аттестацияси хорижий тажрибалар асосида ички ва ташқи аттестациядан иборат икки босқичда ўтказилади.
? Ички аттестация ҳар йили мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари раислигидаги комиссия томонидан камида бир ой давомида ўтказилади.
? Унинг асосий мақсади мактаб фаолиятидаги камчиликларни ҳар йили аниқлаш ва бартараф этиш орқали мактабни йилдан-йилга ривожлантиришдан иборат.
? Ташқи аттестация ҳар беш йилда бир марта туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири раислигидаги комиссия томонидан уч кун муддатда ўтказилади.
? Мазкур жараёнда малакали экспертларни жалб қилган ҳолда мактаб фаолиятини ички аттестация натижаларининг ҳаққонийлиги жойида ўрганилади ва таълим сифати ҳолатига баҳо берилади.