Мактаблар аттестацияси нима?

✅ Мактаблар аттестацияси — мактабнинг фаолиятини баҳолаш ва ундаги таълим сифатини аниқлаш бўйича давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланади.

❓ Аккредитация нимани англатади?

✅ Аккредитация — мактаблар фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда уларнинг битирувчиларига маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқининг тақдим этилишидан иборат жараён.