Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов хизмат сафари доирасида Тошкент вилояти мактабларида бўлди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов хизмат сафари билан Тошкент вилоятининг мактабларига борди.

 

Дастлаб, вилоятнинг Тошкент туманидаги 24-, 26- ва 28-мактаблар фаолияти билан яқиндан танишди. 

 

Бахтиёр Саидов 24-сонли умумтаълим мактабида дарс жараёнларида бевосита иштирок этиб, ўқувчилар билан савол жавоб қилди. Уларни қизиқтирган соҳалар, касблар борасида суҳбатлашди. Айниқса, инглиз тили фани ўтилаётган синфда ўқувчилар билан инглиз тилида мулоқот қилди.