
Умумий ўрта таълим тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва муаллимларнинг нуфузи, мавқеи, обрў-эътиборини ошириш ҳамда рағбатлантириш юзасидан илғор, ижодкор, маҳоратли, фидойи, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларни аниқлаш ва иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида Ўқитувчилар ассоциацияси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлигида “Устоз-2021 миллий мукофоти” танлови иккинчи маротаба ташкил этилди.
«Устоз-2021» миллий мукофоти танлови учун тизимдан рўйхатдан ўтганлар сони бу йил 29 850 нафарга етди. Танловнинг илк босқичида 4301 нафар номзод иштирок этди. Финалга етиб келган 40 нафар иштирокчидан 8 нафари мутлақ ғолиб деб топилди.
Тадбир давомида 40 нафар финалистдан 8 нафари қуйидаги номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритди:
• “Ташаббускор устоз” - Закир Розимов
• “Таълим соҳасида кўрсатган хизматлари учун” - Райхан Тулякова
• “Умид тимсоли” - Меҳринисо Норова
• “Бошланғич таълим фидокор устози” - Дилдорахон Умурзакова
• “Матонатли устоз” - Нилуфархон Олимова
• “Фидойи устоз” - Улуғбек Мамажонов
• “Меҳридарё устоз” - Хилола Норова
• “Плюс 1” - Иқболжон Камолов