
❓Савол: 2022-йил март ойида аттестациядан ўтиш навбатим келади аризаларни қачонгача топширишим керак?
❓Савол: Ассалому алайкум аттестациядан ўтиш учун ариза қаерга топшириш керак?
❓Савол: Келаси йил аттестацияда рўйхатдан ўтиш қандай бўлади?
❗️Жавоб: Низомнинг 19-банди Аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита
?Давлат хизматлари марказлари орқали ёки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки, Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти(www.tdi.uz)да рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.
Эслатма: 2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади.
Жумладан:
▪️Январ-феврал ойларида аризалар қабул қилинади;
▪️Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
▪️Июн ойида Сертификатлар тарқатилади.
▪️Август-сентябр ойларида аризалар қабул қилинади;
▪️Октябр-ноябр ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
▪️Декабр ойида Сертификатлар тарқатилади.