
Халқ таълими вазирлиги Давлатимиз Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан мега-танлов эълон қилади
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” мавзусидаги танловни эълон қилади!
Танлов жорий йилнинг 20 ноябридан – 20 декабрига қадар тўрт босқичда (мактаб, туман(шаҳар), вилоят ва республика) амалга оширилади.
Танловни ўтказиш тартиби:
✅ мактаб босқичида “Янги Ўзбекистон мени нигоҳимда” мавзусида эссе ёзиш;
✅ туман (шаҳар) босқичида “Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар” мавзусида иншо ёзиш;
✅ вилоят ва республика босқичларида “Менинг Президентим” мавзусида тақдимот тайёрлаш ва уни 15 дақиқа давомида ҳакамлар ҳайъатига тақдим этиш.
✅ Танловнинг республика босқичи 21-25 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга 2022-2023 ёки 2023-2024-ўқув йилида республикадаги ОТМларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўлов-шартнома асосида талабаликка қабул қилинган тақдирда, уларнинг мос равишда:
1-ўрин соҳибига 3 йиллик, 2-ўрин соҳибига 2 йиллик, 3-ўрин соҳибига 1 йиллик тўлов-шартнома пулларини тўлаб бериш ёки грант асосида талабаликка қабул қилинса мазкур маблағлар миқдорида мукофот пулларига эга бўладилар
Танловнинг республика босқичида 1-,2-,3-ўринни эгаллаган ғолиб ўқувчиларнинг устозлари мос равишда 30 млн., 20 млн., ва 10 млн. сўм пул маблағлари билан мукофотланадилар.
Шунингдек, танловнинг республика босқичи ғолиблари (1-, 2-, 3-ўрин) таълим олаётган мактаблари директорларига биттадан ноутбук топширилади.
Танлов низоми билан шу манзилда танишингиз мумкин: ?https://bit.ly/3CzgOUH