Халқ таълими вазири:

Янги тайинланган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ўзининг илк ишчи ташрифини Республика таълим маркази ҳамда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишишдан бошлади.

“Янги авлод дарсликларини тайёрлаш жараёнини янада тезлаштиришимиз лозим, сабаби дарсликларнинг кечикиши жамият ривожланишининг кечикиши дегани”, — дея таъкидлади вазир.

Вазир дарсликлардаги инновациялардан қишлоқларда фойдаланиш масаласини кўтариб, уларни чекка ҳудудларга етиб боришини ҳам таъминлашга алоҳида эътибор бериш лозимлигини қайд этди.