Мактаб синфхоналарини таъмирлаш учун пул йиғиш тўғрими?

Мактабда ноқонуний пул йиғилгани ҳақида Тошкент ХТБ изоҳ берди.

Мазкур ҳолат Учтепа туман халқ таълими бўлими махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Унда мактабнинг 2-синф ота-оналар кузатув кенгаши раиси М.Ш. синфхона таъмири учун пул йиғимига ота-оналарни даъват қилгани аниқланган. Бундан мактаб маъмуриятининг хабари бўлмаган. Синф ота-оналар йиғилишида бу ҳақда маълум қилинган. Натижада таъмирлаш учун пул берган етти нафар ота-онага маблағлар қайтарилган.

Шунингдек, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани сабаб синф раҳбари Г.З. огоҳлантирилиб, "ҳайфсан" берилган.

P.S. Эслатиб ўтамиз, Халқ таълим вазирлиги мактаб таъмирига ёрдам ихтиёрий бўлиши керак эканлигини ўтган йили эслатиб ўтганди.