Энг намунали маҳаллий сардорлар сараланмоқда

 Айни кунларда Тошкент вилоятида “Камалак” болалар ташкилотининг XX Анжумани доирасида маҳаллий сардорлар учун “Энг намунали маҳаллий сардорлар Кенгаши” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. 

“Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун” шиори остида бўлиб ўтган ушбу танловда 14 та ҳудуддан саралаб олинган “Камалак” ва “Ёшлар иттифоқи” сардорлари 3 та шарт бўйича ўзларининг истеъдоди ва ижодий ғоялари билан куч синашишди.

Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш 23 май – “Камалак” болалар ташкилотининг 20 йиллиги кунида бўлиб ўтади.