Энди эса таълим тили ўзга тилда бўлган синфларда давлат тили – Ўзбек тили ҳам чет тили каби ўргатилади. Милли ўқув дастури асосида ўзга миллат вакиллари учун 2-синф Ўзбек тили дарслиги яратилди. Ушбу дарслик 2021-2022- ўқув йилида амалиётга жорий этилади.
Ўзбек тилини чет тили сифатида ўқитиш кўзда тутилган янги дарсликлар тил ўргатишнинг халқаро стандартлари асосида яратилмоқда.
Бунда:
I. Нутқий компетенсиялар:
1) актив – гапириш, ёзиш;
2) пассив – ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш.
II. Лексик компетенсиялар:
1) грамматика;
2) лексика – A1, A2, B1, B2.
кўринишида синфлар кесимида тақсимланган.
Aйни пайтда яратилган дарсликда ўз даври учун муҳим бўлган яна бир қанча қулайликлар мавжудки, улар ҳам ўқувчида тил ўрганиш кўникмасини фаоллаштиради:
Ўқув дарслиги асосида ўқитувчи китоби ва ўқувчи машқ дафтари жорий этилди;
Лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбоси, ҳафта кунлари, саноқ сонлар илк бора ўзбек тилида MP3 форматда болажонлар тилидан қўшиқ қилиб куйланди ва QR-код орқали китоб саҳифаларидан ўрин олди;
Иккинчи тил китобларидаги луғат-таржималар, одатда, икки тилда ҳавола қилинган бўлса, эндиликда улар кенг аудиторияни ҳисобга олиб қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, туркман, тожик, рус ва инглиз тилларига ҳам таржима қилиниб QR-код тизими орқали жойлаштириляпти;
Замонавий дарсликни яратишда тез айтиш, топишмоқ, ўйлаб топ, илон изи, “ҳа/йўқ”, Т-схема, мантиқан ўйлаб топ, ребус, судоку, мунстерберг, шмутс, расмлар ўрнига сўзларни жойла, комикс каби методлардан фойдаланилди;
Ўқувчининг психологик, ёш хусусиятлари ҳам ҳисобга олиниб, расмлар 70%, матнлар 30% ўрин эгаллаган;
Фанлараро интеграция (STEAM) тўла таъминланган.
Яратилаётган дарслик ўзга миллат вакилларига ўзбек тилини ўргатиш учун асосий мустаҳкам манба бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.