
#Хушхабар
11-синф ўқувчиси Мақсуд Янгибаев информатика фани бўйича Сингапур давлатида ўтказиладиган халқаро олимпиадада қатнашади.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Мақсуд Янгибаев информатика бўйича халқаро олимпиаданинг саралаш босқичида 3-ўринни эгаллаб, кейинги босқич — Сингапур давлатида ўтказиладиган халқаро олимпиадага йўлланма олди.
Қорақалпоғисон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати