Мактабда қандай қилиб сифат ва самарадорликка эришиш мумкин? Бунда мактаб раҳбарининг роли қандай?
Дунё мамлакатларидаги мактаб раҳбарларининг фикрлари билан танишинг!
Ушбу видео Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан TALIS-2018 тадқиқоти натижаларига кўра, муваффақиятли мактаблар билан ҳамкорликда тасвирга олинган.
Эслатиб ўтамиз! Ўқитиш ва ўрганиш бўйича халқаро тадқиқотида ҳар беш йилда бир маротаба мактаб директорлари ва ўқитувчилари ўртасида олинадиган сўровномалар асосида мактабдаги бошқарув ва ижтимоий муҳитига баҳо берилади. Тадқиқотнинг навбатдаги TALIS-2023 тадқиқотида Ўзбекистон илк бор қатнашиши бўйича OECD ва Таълим инспекцияси ўртасида келишувга эришилган бўлиб, ушбу тадқиқот Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан Ўзбекистонда жорий этилади.