
Маълумки жорий йилнинг 9 мартидан 20 апрелига қадар мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагоглар учун ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилди.
Ўқитувчиларга қулайлик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 апрель куни соат 10-00 дан бошлаб тест синовларида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган олий, биринчи малака тоифаларига талабгор ўқитувчилар учун малака (тест) синовлари ўтказилади.
? Ўқитувчилар қўшимча кунги тест синовларга таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси асосида қўйилади.