ХТВ ва Австрия делегацияси таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик масаласини муҳокама этдилар

27 апрель куни Австрия элчихонаси маслаҳатчиси Клеменс Махал, “АТС” компанияси директори Тино Терранео ҳамда “Bit media e-solution” компанияси вакили Стефан Дюсс таркибидаги делегация Халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди. 

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази бош директори Абдували Хайдаров иштирокида ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Австрияда ўрта таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ўзаро танишдилар. 

“Bit media e-solution” вакили Стефан Дюсс компаниянинг электрон таълим, электрон ҳукумат ва электрон ечимлар йўналишларидаги амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Австрия ҳукумати томонидан ижтимоий лойиҳаларга ажратиладиган узоқ муддатли фоизсиз кредитлар мавжудлигини ва ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни ушбу кредит асосида молиялаштириш таклифини билдирди.