Она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

? Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори- билан босқичма-босқич умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилмоқда.

✅ Дастлаб, она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан миллий тест тизими жорий этилиб, 2021 йил 13-14 апрель кунлари илк бор миллий сертификатлаш имтиҳонлари ўтказилган эди.

⏳ Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанларидан навбатдаги миллий сертификатлаш имтиҳонлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди.

??‍? Талабгорларни рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилмоқда.

? Бунинг учун талабгорлар “Milliy sertifikatlar” бўлимидан тегишли фанни танлаб тест синовига ариза беришлари мумкин.

? Талабгорларни рўйхатга олиш 15 майга қадар давом этади.