55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасига старт берилди.

22 апрель куни Москва давлат университети ташкилотчилигида ўтказилаётган 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасининг I турига старт берилди. Бир вақтда барча иштирокчиларга 8 та мажбурий масала ишлаш учун 5 соат вақт берилди (Тошкент вақти билан соат 12:00 - 17:00). Ўқувчилар олимпиада масалаларини ишлаб бўлганларидан сўнг, уларнинг жавоблар варақасидан нусха олиниб, текшириш учун ташкилий қўмитага юборилди. 23 апрель куни олимпиаданинг II турида иштирокчилар 15 та масаладан ихтиёрий 5 тасини ишлашлари талаб этилади. Мазкур олимпиада Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 9-сонли мактабда карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда, онлайн тарзда ўтказилмоқда. 

55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасининг I тур масалалари билан ? танишинг ? ва уларни ишлаб, ўзингизни синаб кўринг.

ФAН ОЛИМПИAДAЛAРИ БЎЙИЧA ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛAР БИЛAН ИШЛAШ ДЕПAРТAМЕНТИ