4 НАФАР БУХОРОЛИК ЎҚИТУВЧИ МАЛАКА СИНОВЛАРИДАН 100 ФОИЗЛИК НАТИЖА ҚАЙД ЭТДИ
13 апрель куни малака тоифаси бўйича она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари учун бўлиб ўтган малака синовларида кетма-кет 4 нафар бухоролик ўқитувчи 100 балли натижа билан энг юқори кўрсаткични қайд этди.
Бухоро туманидаги 13-ИДУМ ўқитувчиси Феруза Эргашева, Бухоро шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Шаҳноза Ғиёсова ҳамда Ғиждувон туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулноза Юсупова олий, Ғиждувон туманидаги 34-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулмера Норова эса биринчи малака тоифасининг малака синови бўйича максимал баллни қўлга киритди.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати