Энди ўқитувчилар бир йўналишда ўқиб, иккита фандан дарс бериши мумкин

Президентнинг «2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони кўра, 2022/2023-ўқув йилидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган 4 та бакалавриат таълим йўналиши: 

— Математика ва информатика (қўшимча информатика фани ўқитувчиси), 
— Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси), 
— Биология (қўшимча табиий фанлар ўқитувчиси), 
— Махсус педагогика: сурдопедагогика (қўшимча сурдотаржимон) 
бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тартиби жорий қилинган.