Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари, Президент таълим муассасалари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари тугатилиб, уларнинг негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этиляпти.
Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги кунгача фаолият юритиб келган 3 та бўлинма ягона, 1 та бўлинмага жамланмоқда. Таҳминимизча, бу бўлинмалардаги штатларда 3 баробар қисқариш бўлади дегани. Чунки, штатлар сони ҳам унчалик кўп белгиланмаган.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, барча бўлинмалар бирлаштирилиши ҳисобига штатлар сонида анчагина қисқаришлар бўлади. Қайта ташкил этилган бўлинмаларда қайси лавозимлар мавжуд эканлиги ҳақида навбатдаги постларимизда маълум қиламиз.