- Онлайн видео, тақдимотлар, топшириқларни бериш жараёнида жонли аудитория муҳитини ўрнатишга ҳаракат қилинг;
- Машғулотларда тез-тез қатнаша олмаётган ўқувчилар билан шахсан гаплашинг;
- Синф учун ҳафтанинг маълум вақтини белгилаб, ўйин ёки инновацион тест ўтказинг. Бу кунни ўқувчилар орзиқиб кутсин ва кўникма ҳосил қилсин;
- Дарсни иложи борича ҳар куни бир вақтда ташкиллаштиринг, ўқувчининг мотивацияси ва билим олишдаги самарадорлигини ошириш учун улар билан ҳамфикр эканингиз қиёфангизда ҳам акс этсин;
- Виртуал гуруҳ ёки канал яратинг;
- Онлайн видео дарс ўтсангиз, хонангизни озгина бўлсада дарс учун мос қилиб жиҳозланг;
- Ўқувчиларни бирга онлайн вазифа бажариши учун, ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун, синфдагидай шерик қилиб қўйинг;
- Ижодий муҳит яратинг, болалар онлайн таълим олиш ҳам фойдали эканини ҳис қилишсин;
- Академик муваффақият дарсликни мукаммал тушуниш билан боғлиқлигини тушунтиринг;
- Виртуал офис соатлари ташкил қилиб, болалар савол беришига имкон беринг;
- Болалага бир нечта қўшимча манбаларни ҳам беринг;
- Ота-онадан болага стол-стул ва қулай ўқиш жойи яратишини илтимос қилинг.