Миллий сертификат имтиҳонлари муддатлари

Маълумки, 2022 йил 24 октябрь куни математика, физика, кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланган эди.

-Талабгорларни рўйхатга олиш 12 ноябрга қадар давом этади ва тест синовлари 4- ва 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

-Ҳозирда талабгорлар томонидан она тили ва адабиёт фанидан ҳам миллий сертификат имтиҳонлари ўтказиладими деган мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

- Шуни маълум қиламизки, Давлат тест маркази томонидан умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини январ ойида ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

- Бунда миллий сертификат имтиҳонлари физика, кимё ҳамда она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанларидан бўлиб ўтади.