Бугун Математика ва Кимё фанларидан Халқаро фан олимпиадаларига саралашнинг II босқичига старт берилди.

Халқаро олимпиадага саралашнинг II босқичи Тошкент шаҳар Олмазор тумани 224-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтмоқда. Иштирокчиларга математика фанидан - ёзма иш учун 4 та масала, кимё фанидан - ёзма иш учун 5 та масала берилди. Иштирокчиларга топшириқларни бажаришлари учун 4 соат вақт берилди.

Олимпиада якунига етгач ўқувчиларнинг ишлари Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти назорати остида ҳакамлар ҳайъати томонидан текширилади.

Бинода Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бириктирилган махсус ходимлар томонидан навбатчилик ташкил этилган.

Барча иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг эсдалик совғалари топширилади.

olympiad.uzedu.uz, oo.uzedu.uz