Навоийлик ўқувчи 12 800 долларлик грант соҳиби бўлди
👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈 👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈

22-23 май кунлари Наманган вилоятида  физика фани олимпиадасининг Республика босқичи ўтказилди. 

Унда Навоий давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Умид Муҳаммедов муносиб қатнашиб, 1-ўринни эгаллади. Унга Ўзбекистон-Корея Халқаро университетининг 12 800 долларлик миқдоридаги грант сертификати топширилди.