Танлов: Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий ишлар танлови

? Танловда Республикамиздаги олий таълим муассасалари талабалари тасвирий санъат йўналиши (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) бўйича иштирок этишлари мумкин.

✅ Аризалар 2021 йилнинг 10 майидан 20 майига қадар Чирчиқ давлат педагогика институтидаги Танлов ташкилотчилари томонидан қабул қилинади. 

? Танловнинг 2-босқичи:

〽️25 майдан 1 июнга қадар ташкил этилади.

?Керакли ҳужжатлар: 

?иштирокчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; 

?4х6 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;

?2 (икки) донадан кўп бўлмаган ижодий иш.

✅Танлов шартлари:

? Асарнинг мазмуни танлов мавзусига мослиги;

? Тарихий жиҳатлари;

? Композицион ва техник маҳорати;

? Ранглар жилоси ва бадиий ифода бўлиши керак.

?Манзил: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-уй (Чирчиқ давлат педагогика институти).

? Ғолиблар:

? I, II, III даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.