
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1-июлдаги 206-сон буйруғида белгиланган ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари келтирилган ва ушбу буйруғ ичида бундай мажбурият мавжуд эмас.
— Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.
Меҳнат кодекси 177-моддасида иш берувчининг бурчлари белгиланган. Улар орасида иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмаслиги ҳам белгиланган.
— Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.
Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари(бир ярим миллин сўм)дан ўн баравари(уч миллион сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(c) Юрист Хизмати