Қизил зона нима ва қандай сабаб билан унга мактаблар кириб қолади?

​Кундалик платформасида фаоллик мониторинги мавжуд. У мактаб ва ўқитувчилар ишини назорат қилиш воситаси сифатида таълим бошқаруви ходимлари учун ишлаб чиқилган.

Мониторинг фойдаланувчи фаоллигининг барча турларини акс эттиради: платформага киришдан тортиб, дарсларни режалаштириш ҳамда синф журналларини юритишгача. Бу ҳақда батафсил маълумотни бу ерда ўқишингиз мумкин.  

Мониторинг шунингдек, ҲУДУДЛАР/ҲУДУДЛАР РЕЙТИНГИ ВА ИНТЕРФАОЛ МИНТАҚА ХАРИТАСИНИ ўз ичига олади. 

Мониторинг таълим ташкилотлари томонидан электрон журналнинг сифатини акс эттиради.

Харитада рангли зоналарга ажратилган ҳудудлар ва туманлар кўрсатилган. 

Рангли зоналарнинг маъноси: 

Яшил ранг - танланган фаоллик кўрсаткичи тўлиқ бажаришяпти;

Сариқ ранг - танланган фаоллик кўрсаткичи тўлиқ бажаришмаяпти;

Қизил ранг - танланган фаоллик кўрсаткичи бажаришмаяпти. 

Муҳим! Кундалик платформаси қизил ёки бошқа ранг билан белгиланган ҳудудга маълум бир ҳудуд ёки минтақанинг кириб қолиши учун жавобгар эмас.

- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ 2021-йил 6-сентябрдаги “Ўқув жараёнини бошқаришга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги 284-сон буйруғига асосан иш жараёнининг фаоллиги учун масъулият мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига юклатилган.