Ота-оналар фарзандларини бир синфдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга

? Ота-оналар ўз фарзандларини ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.

? Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза беради.

⏳ Директор аризани олган кундан 1 иш кунида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

☑️ Синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлганда, директор ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

? Рад этиш ҳақида директор 3 кунда ота-оналарга ёзма равишда маълум қилиши керак.

? Директорнинг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.