
Ҳукумат қарори (705-сон, 22.11.2021 й.) билан Адлия вазирлиги юридик техникуми битирувчиларини юриспруденция йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилишга оид низом тасдиқланди.
? Низомга мувофиқ, ҳудудий адлия органлари ҳар йили 10 июнгача юридик техникум битирувчиларига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқиш учун комиссия тузади.
? Битирувчилар йўлланма олиш учун комиссияга 20 июнгача онлайн платформа орқали мурожаат қилади.
? Аризалар 20 июндан 30 июнганача қуйидаги асосий талаблар бўйича кўриб чиқилади:
? ҳар бир фан бўйича рейтинги 71 ва ундан юқори бўлиши (сиртқи ёки масофавий таълимда ўқиганлар учун 85 ва ундан юқори);
? чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи сертификати бўлиши;
? маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этган, шахсий ютуқлар мавжуд бўлиши;
? ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши керак;
☑️ Йўлланма олганлар ҳужжатларини 5-25 июлда ОТМга онлайн юборади.
? Йўлланма олганлар билан якка тартибдаги суҳбат 10-25 августда ўтказилади.
⚠️ Суҳбатда мамлакатдаги ислоҳотлар моҳияти, ихтисосликни танлашдаги мотивация, шахсий-касбий хусусиятлар, юридик билимлар аниқланади ва баҳоланади.
? Суҳбат натижалари 30 августгача абитуриентни ўқишга қабул қилиш учун тегишли ОТМга юборилади.