
? Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-ноябрдаги 696-сон қарори билан “Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
? Унга кўра, мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.
? Баҳолар таълим ташкилотларининг электрон платформалари орқали ҳисобланади ва Давлат тест марказининг “АБИТУР” дастурига узатилади.
? Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали ҳисобланади.
✅ Баҳолаш тизимидаги максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича конвертация қилинади:
? 86-100% учун – 5 баҳо;
? 71-85% – 4 баҳо;
? 56-70% – 3 баҳо;
? 56% гача – 2 баҳо.
Мазкур тартиб 2022-2023-ўқув йилидан амалиётга жорий этилади.