Илк бор 1-синф Математика дарслиги учун 20 та босқичдан иборат таълимий ўйин яратилди

Ўйинда сонларни катта кичиклигига кўра таққослаш, нарсаларни шакли ва ҳажмига қараб солиштириш, 20 гача бўлган сонларни тоқ ва жуфтга ажратиш, симметрия ҳосил қилиш ҳамда 9 гача рақамлаш мавзулари қамраб олинган. 

Топшириққа тўғри ёки хато жавоб берилгани ҳақида фойдаланувчига дастурнинг ўзи хулоса бериши ўқувчилар бемалол математикадан ўрганганларини дарслардан ташқарида ҳам катталарнинг кўмагисиз мустаҳкамлашларига имкон беради. Ўйинга ҳар сафар кирилганда топшириқлар такрорланмаслиги эса ўқувчилар ундан зерикиб қолмаслигини таъминлайди.